Эълонлар

16.04.2012 - 20:47

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 февралдаги 141-ф-сонли қарори билан тасдиқланган режага мувофиқ 2012 йил 16 апрелда Тошкент давлат юридик институтида Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда “Кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

16.04.2012 - 20:45

Ҳозирда дунё иқтисодиётининг турли тармоқ ва соҳаларидаги етакчи мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш мамлакатимиз иқтисодиёти илмий салоҳиятини оширишга ҳизмат қилади. Тошкент давлат иқтисодиёт университети стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари ҳам дунёнинг турли етакчи мамлакатларида малака ошириб ва тажриба алмашиб келмоқдалар.

Хусусан 2012 йил Ҳиндистон ҳукуматининг ITEC гранти асосида Тошкент давлат иқтисодиёт университети стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси Бобожонов Азиз Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида 2 ой давомида “Бизнес коммуникация ва Интернет технологиялар” курсини мувафаққиятли тамомлаб, тажриба алмашиб қайтди.

14.04.2012 - 17:48

Шукуров Жаҳонгир Саъдулла ўгли

(Техника ва информатика таълим йўналишлари бўйича)

 

1991 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши 4-курс талабаси.

14.04.2012 - 17:33

2012 йил 13 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Халқаро туризм” факультети иқтидорли талабалари учун “Ўзбекистонда миллий туризмни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари” мавзусида илмий семинар ўтказилди.

Илмий семинарда университет Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Г.И. Малашина, “Халқаро туризм” факультети декани, доц. А.А. Эштаев, “Сервис” кафедраси мудири, доц. О.Х. Хамидов, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда университет иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

14.04.2012 - 17:30

2012 йил 11 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бизнес” факультети ва “Маркетинг” кафедраси университет иқтидорли талабалари учун “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналар рақобатбардошлигини ошириш йўллари” мавзусида илмий семинар ўтказилди.

Илмий семинарда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси лойиҳа раҳбари, и.ф.н. доц. Ш.И.Отажонов, “Бизнес” факультети декан муовини, доц. А.Н. Самадов, “Маркетинг” кафедраси мудири, проф. Ш.Ж. Эргашходжаева, проф. А. Фаттахов, доц. М.А. Юсупов, доц. Р.Н. Каримова, доц. Ф.М. Назарова, доц. Л.Т. Абдухалилова, доц. У. Мухитдинова, и.ф.н. Ш. Хамдамов, кат. ўқит. Б.М. Мамажонов, кат. ўқит. З. Султонова, асс. Л. Буриева ҳамда университет иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

12.04.2012 - 18:18

2012 йил 6 мартда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Ташқи иқтисодий фаолият” кафедраси ва ХОАТБ “InfinBank” Сергели филиали билан ҳамкорликда университет иқтидорли талабалари учун “Банкларда замонавий хизматларни такомиллаштиришнинг маркетинг стратегияси” мавзусида илмий семинар ўтказилди.

Илмий семинарда ХОАТБ “InfinBank” Сергели филиали бошқарувчиси Ф.Жиянов ва барча банк ходимлари, ТДИУ “Ташқи иқтисодий фаолият” кафедра мудири и.ф.н., доц. И.С. Хотамов, кафедра кат.ўқ. Ғ.А. Абдилакимов, кафедра асс. Б.Р. Вафоев  ҳамда университет иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

12.04.2012 - 17:07

2011 йил 11 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини юксалтириш йўллари: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзусидаги магистратура босқичи талабаларининг илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

11.04.2012 - 12:15

2012 йил 10 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида фан олимпиадаси I босқичи бошланди. Университет илмий ишлар проректори проф. Б.А. Бегалов олимпиада иширокчиларини қутлаб, олимпиада “Халқаро иқтисодиёт”, “Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт”, “Ўзбекистон иқтисодиёти”, “Молия ва кредит”, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бўйича бўлиб ўтишини таъкидлади ва талабалар ўз билимларини синаб ҳамда ғолиб бўлишида омад тилади.

 

06.04.2012 - 19:37

2012 йил 6 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиёт” факультети томонидан ташкил этилган “Мустаҳкам оила йили давлат дастурининг устувор йўналишлари ва оилани қўллаб-қувватлашда банкларнинг роли” мавзусида иқтидорли талабаларнинг илмий семинари бўлиб ўтди.

05.04.2012 - 11:35

2012 йил 4 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Нофилологик таълим муассасаларида тилларни ўқитишнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуман ялпи мажлисини Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, проф. Н.Х. Жумаев кириш сўзи билан очиб, илмий анжуманнинг мавзуси бугунги кунда долзарблиги, ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Pages