2012 йил Сиёсий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган “Ёш интеллектуалларни қўллаб-қувватлаш” танлови ғолиби

Таиров Дилшод Октамович 1989 йил 27 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиёт” факультети 3-босқич талабаси. Ўқишда юқори зафарларга эришиш қаторида 2012 йил 20 апрелда Сиёсий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган “Ёш интеллектуалларни қўллаб-қувватлаш танлови” ғолиби бўлди. Мазкур танловда ёш иқтидорли талабалардан сиёсий тадқиқотчилар майдончасини шакллантириш кўзда тутилган. Бугунги кунда Дилшод Таиров миллий инновацион тизим барпо этишнинг муаммолари мавзусида илмий иш олиб бормоқда.