“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети “Иқтидорли талабалар клуби”нинг “Дипломатик этикет” мавзусидаги иқтидорли талабалар илмий семинари

2012 йил 28 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети “Иқтидорли талабалар клуби”нинг “Дипломатик этикет” мавзусида иқтидорли талабалар илмий семинари бўлиб ўтди.                

Семинарда ТДИУ Илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Г. Малашина, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети декани Ў. Эшбоев, декан муовини Х. Хасанов, “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси мудири Р. Холбеков, “Иқтисодий таҳлил ва аудит” кафедраси мудири Б. Хасанов ҳамда факультет иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

Илмий семинарни “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети декани муовини Х. Хасанов кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни қутлади.

Семинарда 3 курс СС-52 гуруҳи талабаси С. Халикчаева “Дипломатик учрашувлар ташкил этиш” мавзусида, 1 курс БР-94 гуруҳи талабаси Н. Улуғбеков “Суҳбат жараёни қоидалари” мавзусида, 1 курс БР-94 гуруҳи талабаси Ш. Махмудов “Дипломатик қабул турлари” мавзусида тақдимот қилдилар.

Семинарда маърузачи С. Халикчаева дипломатик учрашувларни қандай ташкил этиш ва бундай нуфузли учрашувлардаги кийиниш маданияти хақида қизиқарли маълумотларни айтиб ўтди. Н. Улуғбеков эса делегациялар ва раҳбар шахсларнинг расмий учрашувлардаги суҳбат жараёни қоидаларини батафсил ёритиб берди. Сўнгги маърузачи Шахбоз Махмудов дипломатик қабул турлари ва улардаги расмий қабул қилинган қоидалар хақида тақдимот қилди. Семинарда маърузачилар дунёнинг ривожланган етакчи давлатлари томонидан тан олинган этикет қоидалари батафсил ёритиб берилди.