“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ғолиблари

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси 2006 йилдан буён ўқув жараёнида педагогик технологияларни такомиллаштириш ва жорий этиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаган энг яхши профессор-ўқитувчиларга танлов асосида педагогик  грантларни тақдим этиб келмоқда.

2011 йилда ўтказилган ушбу танловга бир ярим мингдан зиёд ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, мустақил экспертлар томонидан 50 нафар танлов ғолиблари аниқланди.

2011 йилги “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасининг Педагогик грантлар танловида қуйидаги профессор-ўқитувчиларимиз ғолиб бўлишди:

1. Бегалов Баходир  Абдусаломович - иқтисод фанлари доктори, профессор, илмий ишлар бўйича проректор.                     

2. Хасанов Баходир Акрамович - иқтисод фанлари доктори, профессор, “Иқтисодий таҳлил ва аудит” кафедраси мудири.

3. Хамраева Бахор Ширназаровна - “Ташқи иқтисодий фаолият” кафедраси катта ўқитувчиси.

4. Ахмеджоджаев Равшан Темурович - стажёр-тадқиқотчи-изланувчи.