“Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш”

2012 йилнинг 12 май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети катта илмий-ходим-изланувчилари ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларининг навбатдаги илмий семинари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги “Макроиқтисодий прогнозлаштириш” бўлими бошлиғи и.ф.н. Я.Ш. Файзуллаев иштирок этди.

Я.Ш. Файзуллаев “Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш” мавзусида маъруза қилди.

Маъруза мавзусининг долзарблиги, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари ҳамда иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда  давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни ёритишда ўз аксини топди. Шунингдек, маърузачи Ўзбекистон иқтисодиётнинг юқори ва изчил ўсиш суръатларини сақлаш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш шу билан бирга, 2011-2015 йилларда Ўзбекистон  Республикаси саноати ривожланишининг устувор йўналишлари дастурига алоҳида тўхталди.

Мазмунли маърузадан сўнг катта илмий-ходим-изланувчилар ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.