Муаллифлар диққатига

Ҳурматли муаллифлар,

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журналига топшириладиган илмий мақолалар фақат электрон почта орқали қабул қилинади.

Илмий мақолаларни (мақолага берилган тақризнинг PDF вариантини ҳам) журналга мақолаларни тақдим этиш шартлари  рукнида келтирилган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда расмийлаштириб [email protected] электрон почта орқали юборишингизни сўраймиз.

Журнал талаблари бўйича расмийлаштирилмаган илмий мақолалар қабул қилинмайди.

Мақолаларни экспертизадан ўтказиш муддати мақола қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун.