Тошкент давлат иқтисодиёт университетида иккинчи олий таълим

Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2011 йил 18 июлдаги 3-сонли баёнига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам иккинчи олий таълим олиш учун қуйидаги таълим йўналишлари бўйича қабул амалга оширилмоқда:

  1. Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
  2. Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
  3. Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
  4. Банк иши.
  5. Солиқлар ва солиққа тортиш.
  6. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича).
  7. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича).
  8. Статистика (тармоқлар бўйича).
  9. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси.
  10. Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар бўйича).
  11. Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича).
  12. Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш.
  13. Касб таълими (иқтисодиёт).
  14. Касб таълими (информатика ва ахборот технологиялари).

Ушбу таълим йўналишлари бўйича иккинчи олий таълим олишни ҳоҳловчиларни ўқишга таклиф қиламиз.Ҳужжатларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 20 августигача.Мурожаат этиш учун телефонлар: 232-64-30, 232-64-29.